Президент одамлар автомобилга пул тўлаб, ололмай кутаётгани билан шуғулланмоқчи

Жамият

image

Янги ҳафтада Ўзбекистон автомобилсозлиги бўйича Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг ўзи йўлларда хавфсизликни таъминлашга бағишланган йиғилишда айтиб ўтган.

“Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер, эй давлат раҳбарлари, деяпти. Нимага десангиз, талаб, Худога шукр, иқтисодиётимиз ривожланяпти, одамларнинг машинага талаби ошиб боряпти. Лекин шу билан бирга, биз йўл ҳаракати тизимини хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо бошқача чораларни кўришимиз керак”, деган давлат раҳбари.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг монопол автомобиль ишлаб чиқарувчиси “Uzauto Motors” АЖ анчадан бери ички талабни етарлича қондира олмаяпти. Етмаганига ҳукуматнинг “арзандаси” машинани дастлаб ўриндиқ ости иситиш тизимисиз, кейинроқ магнитоласиз етказиб беришини айтди.

Бундан ташқари, компания кенг аҳоли қатлами ўзига сотиб олиши мумкин бўлган моделларга шартнома тузишни тўхтатиб қўйган. Буларнинг барига микросхемалар етишмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Компаниянинг ишни эплай олмаётгани фонида одамлар орасида “растаможка” нархи пасайтирилиши ҳақида узунқулоқ гаплар тарқалмоқда. Аммо ҳеч бир расмий ҳозирча бунга изоҳ бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

763

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг