Президент коронавирус билан боғлиқ янги фармонни имзолади
Ўзбекистон
−
19 Март 2020 24371 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга асосан, Молия вазирлиги қошида Инқирозга қарши жамғарма тузилади. Унга давлат бюджетидан 10 трл сўм ажратилади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Фармон билан уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь