Президент Қозонга етиб борди
Жамият
−
05 Октябрь 2023 8098 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифининг биринчи манзили – Қозон шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олган.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун, 5 октябрь куни Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Эртага, 6 октябрь куни эса Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Live
Барчаси