Президент Қорақалпоғистонга оид қарор имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигини тиклаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга оид қарорни имзолади. Унга кўра, Қорақалпоғистонда 80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси, сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилади. Бу давлат раҳбарининг “Қорақалпоғистон Республикасида 2022–2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида” қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, Қорқалпоғистонда қуйидагилар ташкил этилади:

•  сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли болалар тиббий реабилитация маркази;

•  80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси;

•  Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 20 ўринли хирургия бўлими;

•  Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали;

•  Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (ҳоспис).

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Жорий йил 1 июлдан лепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1949

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг