Президент қонунийликни бузган судьяни лавозимидан олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 март куни имзоланган Ф-34-сонли фармойиши билан Абдулло Садуллоевич Аллаев судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар Олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Абдулло Аллаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

Мазкур фармойиш билан ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида  қонунийликни бузгани учун  Сухандиёр Гадоевич Рўзиев Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Аввалроқ, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 5 нафар судья интизомий жазога тортилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

521

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг