Президент иштирокидаги давлат мукофотларини бериш маросими бошланди
Local
−
13:03 2018 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклаган.
“35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди”, деган Президент.
Ушбу ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи меҳнаткаш ва олижаноб ўзбек халқи экани таъкидланган.
Шунингдек, давлат раҳбари мустақилликнинг қадр-қиммати қишлоқда ризқ-рўз яратаётган фермер ва деҳқонлар, фарзандларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийлар, инсон асраётган шифокорлар меҳнатида намоён бўлишини қайд этган.
Бундан ташқари, илм-фан тараққиётига янги ғоя ва кашфиётлар олиб кираётган олимлар, замонавий корхоналар барпо этаётган саноатчи ва тадбиркорлар, шаҳар ва қишлоқларни обод қилаётган қурувчи ҳамда архитекторларнинг ҳиссасига алоҳида тўхталган.
Маълумот учун, бугун, 26 август куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
Live
All