Президент Фарғонада кутилмаганда маҳаллалардан бирига борди (видео)
Жамият
−
05 Февраль 2021
13197Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
"Бугун вилоятга янги ҳоким қўйдик. Ҳозир водий ичида Фарғона вилоятини янги тизимга ўтказиш, "маҳаллабай" ишлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўп чоралар кўряпмиз. Шунинг учун «Шодиёна» маҳалласини ҳам ўзим айланиб келай деб, сизларни кўргани келдим. Юртимизга кўз тегмасин, оғир касаллар бўлмасин. Одамларни йўқотмаслик, касалликнинг олдини олиш бўйича қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммасини сизларнинг тинчликларингизни ўйлаб қиляпмиз. Менинг энг катта мақсадим - халқимизнинг оғирини енгил қилиш. Сал бўлса ҳам қийналмасин, деб ҳаракат қиляпмиз", деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.
Онахонлардан бири эртага ўғлининг тўйи бўлишини айтди. Президент уларни табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилади.
Кутилмаган ташрифдан хурсанд бўлган одамлар давлат раҳбарига сиҳат-саломатлик, халққа тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.
Соҳибқирон Темур кўчаси бўйлаб юрилиб, уй-жойлар, савдо шохобчалари кўздан кечирилди.
Шавкат Мирзиёев маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
LiveБарчаси