Президент Фарғона вилояти ИИБ бошлиғини ишдан олди
Жамият
−
27 Июль 2023
12525Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари иштирокидаги йиғилиш ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда давлат раҳбари вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраевни лавозимидан озод этди.
Маълум қилинишича, йиғилишда вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини танқид қилган.
Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ўринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С. Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А. Зиёвутдинов ва солиқ бошлиғи Т. Ҳусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилин эди.