Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Саидаҳмад Султонов тайинланди. 

Саидаҳмад Султонов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001—2018 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.

Саидаҳмад Султонов 2018 йилдан буён Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саидаҳмад Султонов

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг