Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ишдан ҳайдалди
Жамият
−
08:29 8601 1 дақиқа
2020 йилнинг декабрь ойидан буён Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Алишер Усмонов ишдан олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Маълумот ўрнида, мазкур тузилма бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат етакчисининг оила аъзолари ва хорижий давлатлар раҳбарларининг ташрифлари хавфсизлигини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.
Алишер Усмонов ПДХХ раҳбарлигига тайинланишидан олдин узоқ йиллар давомида куч ишлатар тизимларда, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам масъул лавозимларда, жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашдаги хизматлари учун 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.
Алишер Аброрович Усмонов ўз касбий фаолиятининг хусусияти туфайли оммавий ахборот воситаларида кам кўриниш берадиган ва шахсий ҳаёти ҳамда батафсил таржимаи ҳоли очиқ эълон қилинмайдиган ёпиқ шахслар сирасига киради.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 2020 йилнинг декабрь ойида Президент Давлат хавфсизлик хизматининг раиси этиб тайинланганди.
Live
Барчаси