Президент бугун давлат активларини хусусийлаштириш бўйича йиғилиш ўтказади
Жамият
−
01 Июль 2021
3315Бугун, 1 июль куни Президент Шавкат Мириёев раислигида давлат активларини хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар беди.
Маълумот учун, жорий йилнинг апрель Ўзбекистон Республикаси собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг “Марказий биноси” оммавий савдоларга чиқарилганди. Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилиши белгиланди.
Бунда биринчи босқичда — талабгорлар олдиндан сараланади, жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, гаров (заклад) пули келиб тушгани, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади. Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Кейинчалик Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган собиқ бош биноси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли “METROPOL GROUP” МЧЖ томонидан сотиб олингани маълум бўлди.
Дониёр Комилов Ўзбекистондаги “Metropol Group” МЧЖдан ташқари, Россиядаги “Селена” ва “КТС” МЧЖларнинг ҳам таъсисчиси ҳисобланади.
LiveБарчаси