Президент божхонага оид янги қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти кеча, 1 ноябрь куни “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Нигора Раббимованинг таъкидлашича, қонунда божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларини ошириш назарда тутилган. Хусусан, жарима санкцияларининг оширилиши ҳуқуқбузарликларнинг қуйидаги турларига нисбатан қўлланилади:

•    товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органи рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик;

•    божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этиш;

•    божхона назорати остидаги товарлар юкланган транспорт воситалари юкхонасини қонунга хилоф равишда очиш;

•    товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик.

Шу билан бирга, қонунда илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқмаганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг уларни ўттиз кун муддатда олиб чиқмаганлик учун товар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, 227-1–227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун транспорт воситаларини ушлаш ва кўздан кечиришга доир божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқи мустаҳкамланган.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона қонун жарима

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг