Президент бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

Жамият

image

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи мукофотланди. Бу ҳақда бугун, 29 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Қайд этилишича, “Келажак бунёдкори” медали билан мамлакатда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, ватанга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар мукофотланади:

  • Шахзода Алишер қизи Азатова – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали 4-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Камола Абдувосит қизи Одилжонова – Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич докторанти, Андижон вилояти;
  • Жахонгир Шухрат ўғли Бафоев – Бухоро шаҳридаги “Bukhara books” хусусий китоб дўконлари тармоғи таъсисчиси, Бухоро вилояти;
  • Моҳира Сирожиддин қизи Жалолова – Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими нейрожарроҳи;
  • Асал Исомиддин қизи Зиёдова – Қарши шаҳридаги “Bolalar akademiyasi” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қашқадарё вилояти;
  • Сулаймон Довудович Истамтошев – Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Қобилжон Комил ўғли Солохиддинов – Янги Наманган туманидаги “Qobil Jiga servis” автосервиси раҳбари, Наманган вилояти;
  • Покиза Акмалжон қизи Нурмаматова – Пастдарғом туманидаги “Kaja Games” миллий ўйинлар стартап лойиҳаси асосчиси, Самарқанд вилояти;
  • Темур Аббос ўғли Рахимбердиев – Янгиер шаҳридаги “Сесоsino newenergy technology” хусусий корхонаси муҳандис-технологи, Сирдарё вилояти;
  • Акмал Қаҳрамонович Абдухолиқов – Ангор туманидаги “Ака-ука олтин ерлари” сабзавотчилик фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти;
  • Озода Улуғбек қизи Юнусова – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотациялаш цехи флотатори, Тошкент вилояти;
  • Ҳамиджон Валижон ўғли Одилов – Фарғона шаҳридаги “TruDispatch” хусусий логистика корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти;
  • Севинч Ҳамроевна Раҳимова – Каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Хоразм вилояти;
  • Азизаой Махмуджон қизи Мирфайзуллаева – Сергели туманидаги “Фароғатли” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент шаҳри;
  • Лайло Олимовна Аслонова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси;
  • Муҳаммадсаид Муҳаммадқосим ўғли Мамасаидов – “Tahrirchi” сунъий интеллект платформаси асосчиси;
  • Зилола Вохид қизи Мўйдинова – Божхона институтининг божхона тўловлари ва статистикаси кафедраси ўқитувчиси;
  • Сабина Руслановна Мустаева – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;
  • Фирузжон Расулжонович Сафолов – “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти “А-321” ҳаво кемаси учувчиси;
  • Лобархон Ҳайдар қизи Хўжамбердиева – Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2-босқич курсанти.

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг