Ўзбекистонда аввал ҳам карантин режими ўрнатилганми?
Жамият
−
31 Март 2020
9931Ўн беш кундирки Ўзбекистон коронавриус инфекциясининг тарқалиши сабабли карантин муҳитида яшаяпти. Одамларда эса аввал ҳам шундай карантин эълон қилинганми? Қилинган бўса, қачон ва нима сабабдан шундай бўлган деган савол қизиқтириб қолди. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков шу саволга жавоб берди.
“Ҳа бўлган, фақат 1966 йилда Собиқ иттифоқ даврида Қорақалпоғистон Республикасида вабо касаллиги тарқалганлиги учун карантин ўрнатилган. Ўзбекистонлик тиббиёт соҳасидаги катта катта олимлар саъй ҳаракати билан вабо касаллигининг республика бўйича кенг тарқалиб кетишига йўл қўйилмаган”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor