Президент “Ангрен” темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Ангрен шаҳрида бўлиб турибди. Президент, аввал хабар берганимиздек, дастлаб мукаммал капитал реконструкция қилинган “Ангрен” темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур вокзал бир пайтлар тўйхона бўлган, кейинги вақтларда қаровсиз ҳолатга тушиб қолган эди. Айни пайтда бино “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан халқаро андозалар даражасида таъмирланди,  қайта жиҳозланди. Эндиликда шу жойдан туриб ҳудуд аҳолиси Тошкент-Ангрен поездига чипта харид қилиши, шунингдек, маҳаллий ва ички маршрутларга жўнаш имкониятига эга.

Сўнгра шу ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир 20 га яқин лойиҳалар билан танишди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармасининг янги биноси билан танишди. У ерда соҳа вакиллари билан мулоқот қилди.

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг