Президент Администрацияси шўба мудири Транспорт вазирига ўринбосар бўлди
Жамият
−
31 Март 2021
7884Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 мартидаги қарори билан Абдусамат Абдувоҳидович Мўминов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Абдусамат Мўминов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини темир йўл транспорти алоқа, телемеханика ва автоматикаси муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Бунга қадар Абдусамат Мўминов Президент Администрацияси транспорт салоҳияти, божхона маъмуриятчилиги ва логистикани ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси