Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани расман тасдиқланди
Жамият
−
17 Август 2023
12769Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди”, деб ёзди Асадов ўзининг Telegram саҳифасида.
Президент Администрацияси раҳбари лавозимида 2022 йилнинг 16 июлдан бошлаб Сардор Умурзоқов ишлаб келаётган эди. 2016 йилдан 2022 йилнинг ёзигача ушбу курсини Зайнилобиддин Низомиддинов эгаллаган.
Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев имзолаган фармон асосида озод этилиб, Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси