Украина Россиянинг 12 та нефть танкерига зарба берди

Олам

image

Бугун, 9 июлга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Бош штаби Азов денгизида Россияга тегишли 12 та танкер, битта буксир ва битта қуруқ юк кемасига зарба берди. Бу ҳақда “Ukrinform” хабар берди.

Бош штаб маълумотига кўра, мазкур операция Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятини камайтириш мақсадида амалга оширилган.

Қайд этилишича, Азов денгизида нишонга олинган кемалар Россия армиясини ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш, шунингдек, халқаро санкцияларни четлаб ўтган ҳолда нефть ва нефть маҳсулотларини ташишда фойдаланилган.

Украина Қуролли кучлари Бош штабига кўра, ушбу кемалар Россиянинг энергия ресурслари экспортини таъминлаб, Украинага қарши урушни молиялаштириш манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳарбийлари Россиянинг “соя флоти”даги саккизта танкерига дрон зарбаларини берган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг