“Права” олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади
Жамият
−
09 Март 2022
22235Ўзбекистонда ҳайдовчилик ҳуқуқини олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади. Мазкур касалликлар рўйҳати йўл ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган “Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасида акс этган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
Депутатга кўра, қонун лойиҳасида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
• фуқаролар манфаатларининг устуворлиги;
• йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолият ва тадбирларнинг тизимлилиги;
• экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг устуворлиги;
• пиёда ва велосипед ҳаракатланиши учун шароит яратиш;
• очиқ ва жамоатчиликни ўз вақтида хабардор этиш.
Қайд этилишича, ушбу қонун асосида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан қуйидагиларни белгилаш назарда тутилган:
• Ҳайдовчилик ҳуқуқини олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати;
• Ҳайдовчилик ҳуқуқини олгандан кейин транспорт воситасини бошқаришга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати.
“Кўриб турганимиздек, бундан буён автомобиль ҳайдашнинг ўзи бўлмайди. Масъулият бир эмас, ўн баравар ошади. Албатта масъулият ошиши ҳайдовчилар билан бир қаторда назорат қилувчи органларнинг ходимларида ҳам параллел равишда кечмоғи лозим”, дейди Расул Кушербоев.
LiveБарчаси