“Права” алмаштириш вақтинча тўхтатилди

Жамият

image
Белгиланган муддатда “права”сини янгиламаган ҳайдовчига қандай чора кўрилади? north_east

Белгиланган муддатда “права”сини янгиламаган ҳайдовчига қандай чора кўрилади?

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 19 мартидан – 2 апрелигача вақтинча кўрсатилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни вақтда республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони – қарийб 5,7 млн нафарни ташкил этади. Шунга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддатлари Ҳукумат томонидан 2 маротаба (дастлаб, 2020 йилдан – 2021 йилнинг охирига қадар, кейинчалик 2021 йилдан – 2022 йилнинг сўнгига қадар) узайтирилган. 

Қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида гувоҳномаларни алмаштиришнинг якуний муддатлари табақалаштирилган (масалан, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгачалари –  2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо). Ушбу муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари ҳисобланади.

“Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан экспериментал тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам “права” алмаштириш хизмати йўлга қўйилди. Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бугунги кунда жами 74 та пунктда хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, тегишли моддий-техникавий база билан таъминланган (қурилмаларнинг 49 таси – ЙҲХББ бўлинмалари, 25 таси Давлат хизматлари марказларига ўрнатилган). Амалга оширилган ишлар натижасида, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси амалиётга киритилган пайтдан бошлаб, бугунги кунга қадар 2,6 млндан ортиқ ҳайдовчиларнинг гувоҳномалари янгисига алмаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида “сўнгги мижозгача” иш режимини йўлга қўйди. Маълумот учун ДХМларда ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 4-5 дақиқа вақт сарфланмоқда.

“Бироқ, ўтказилган таҳлиллар 3,1 млндан ортиқ фуқароларимиз томонидан ҳужжатларни алмаштирилмай келинганлигини кўрсатди. Муаммони бартараф этиш учун масъуллар биринчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатларини мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ўзайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда. Иккинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилмаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ташриф буюрувчиларнинг таҳминий сони ва асосли талабини инобатга олиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш пунктларини камида икки баробарга кўпайтиришни режалаштирган”, дейилади хабаарда.

Шунингдек, ИИВ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳақиқий эмас, деб топиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича, истисно тариқасида тегишли таъсир чоралари қўлланилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг