Пойтахтда коронавирус туфайли “юқори тайёрлик” тартиби жорий этилди
Олам
−
06 Март 2020
15521Кеча, 5 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, “юқори тайёрлик” тартиби жорий этилди. Бу ҳақида шаҳар мэри Сергей Собянин имзолаган фармонда айтилган.
“Юқори тайёрлик” тартиби қуйидагиларни назарда тутади:
• коронавирус қайд этилган ҳудудларга ташриф буюрган фуқаролар ватанига қайтганидан сўнг маҳаллий органларга борган жойи ва сафари саналари ҳақида махсус телефон рақами орақали хабар қилиш;
• нафас олиш йўлларида бирор касаллик аломотларини пайқаганда, тиббий муассасаларга бормасдан, уйидан туриб тез ёрдамга мурожат қилиш;
• шифокорлар тавсия қилган изоляция тартибини бузмаслик, чекланган ҳудудни тарк этмаслик;
• ХХР, Италия, Эрон, Франция, Германия, Испания ва коронавирус тарқалган бошқа давлатларга ташриф буюрган фуқаролар – 14 кун давомида уйда бўлишлари, мактаб, олийгоҳ, ишхона ва бошқа жамоат жойларига бормаслик;
• корхона ва ташкилотлар ходимлар тана ҳароратини ўлчаши ва касалликнинг биринчи аломатлари сезилганда ходимларни уйида изоляция қилишига шароит яратиб бериш;
• тиббий бўлинмалари касаллик варақаларини (больничний) поликлиникага бормасдан расмийлаштириш имконини яратиш;
• коронавирус бўйича махсус ташкил қилинган штаб 24 соат ишлашга ўтишини таъминлаш
Маълумот ўрнида, айни дамда дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 98123, қурбон бўлганлар 3388 кишини ташкил қилмоқда. Соғайиб кетганлар 54 970 киши.
LiveБарчаси