Пойтахтда 3 та машина тўқнашди
3-саҳифа
−
20 Июль 2023 5073 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ЙТҲ кеча, 19 июль куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани Ширин кўчасида юз берган. Жумладан, 2002 йилда туғилган фуқаро М.Ш. бошқарувидаги Nexia-3, 1993 йилда туғилган Б.З. га тегишли Cobalt ва 2003 йилда туғилган О.А. нинг Matiz русумли автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь