Пойтахтда 3 та машина тўқнашди

Crime

image

Пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, ЙТҲ кеча, 19 июль куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани Ширин кўчасида юз берган. Жумладан, 2002 йилда туғилган фуқаро М.Ш. бошқарувидаги Nexia-3, 1993 йилда туғилган Б.З. га тегишли Cobalt ва 2003 йилда туғилган О.А. нинг Matiz русумли автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends