Пойтахт аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 29 июнь куни Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилаётгани сабабли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.

Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади.

Жумладан:

  • автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
  • аллергия ёки чангга сезувчанлиги бўлган фуқароларга зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик;
  • шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш;
  • ўзини, яқинларини ва шахсий мулкини асраш тавсия этилади.

Қайд этилишича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг