Поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида 24 киши ҳалок бўлди
Олам
−
18 март 2019 8767 1 дақиқа
Бугун, 18 март куни Конго Демократик Республикасининг Касаи вилоятида товар поезди рельсдан чиқиб кетиши натижасида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Маълумотларга кўра, йўловчиларнинг кўпи поездга ноқонуний чиқиб олган. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор. Ҳодисада 31 киши жабрланган.
Ҳалокатда бир нечта вагон ағдарилиб кетган, яна бир нечтаси кўприкдан дарёга тушиб кетган. Қайд этилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август