Постсовет ҳудудидаги таъсиримиз ўсиб боряпти – Путин

Олам

image

Россиянинг собиқ Совет иттифоқидаги республикалардаги таъсирининг ортиши унинг рақиблари хавотирига сабаб бўлади. Россия Президенти Владимир Путин ОАВ вакиллари билан учрашувда шундай фикрни билдириб ўтди.

Унга кўра, Москванинг рақобатчилари дунёдаги кескинликни камайтириш бўйича музокаралар важи билан Россияни МДҲ ҳудудидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.

Унинг айтишича, Россиянинг мухолифлари ёки потенциал рақиблари узоқ вақтдан бери ҳокимиятга чанқоқ одамларни ўз манфаати йўлида ишлатган.

“Бизнинг постсовет ҳудудидаги таъсиримиз ўсиб боряпти. Барча қийинчиликларга қарамай. Ахир, Иттифоқни бузаётганимизда, мустақил давлатлар пайдо бўлишининг барча юзага чиқувчи оқибатларини тушунишимиз керак эди.. Аммо шунга қарамай, сўнгги йилларда бу ерда бизнинг таъсиримиз ўсиб бормоқда. Бу ташвиш уйғотади ва бизни бундан узоқлаштиришга уринишади”, деган Путин.

Унга кўра, “кучга чанқоқ” одамлар албатта шу мақсадларда фойдаланилади.

“Дунёдаги кескинликни камайтириш бўйича умумий суҳбатлар доирасида, мен бу одамлардан ҳам бундай қарорларни қабул қилишлари талаб қилинишига аминман”, дея қўшимча қилган РФ Президенти.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

834

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made