Португалияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

Олам

image

Португалияда ўрмон ёнғинлари авж олгани сабаб ҳукумат Европадан ёрдам сўради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 16 сентябрнинг ўзида Португалиянинг марказий ва шимолий ҳудудларида камида 15 та ёнғин содир бўлган, жумладан, Албергария-а-Велья шаҳри чеккасидаги уйлар бутунлай куйиб, кул бўлган. Шу сабабдан ҳукумат Европа Комиссиясидан RescEU деб номланувчи Европа Иттифоқи фуқаролик ҳимояси механизми доирасида кўпроқ самолётлар сўради.

Маълумотларга кўра, 800 дан ортиқ ўт ўчирувчи  машиналар ёнғин билан курашмоқда. Ундан ташқари  шимоли-ғарбий Авейру туманида полиция автомагистралларни, жумладан пойтахт Лиссабон ва Порту ўртасидаги асосий магистрални ёпган ва бир нечта қишлоқларни эвакуация қилган.

Кучли шамол ва юқори ҳарорат таъсирида ёнаётган ёнғинларнинг қуюқ тутуни атрофни қоплаган. Расмийлар ушбу туманда саккизта сув бомбардимончи самолётини жойлаштирганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грециянинг Кавала шаҳридаги Пангеон тоғида ўрмон ёнғинлари бошлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made