Грецияда бир ҳафтадан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Олам

image

Грециянинг Кавала шаҳридаги Пангеон тоғида жорий йилнинг 22 август куни бошланган ўрмон ёнғинлари 7 кундан бери давом этмоқда. Бу ҳақда “Ekathimerini” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Грециянинг шимоли-шарқидаги Пангеон тоғининг чекка ҳудудидаги ўрмон ёнғини кетма-кет еттинчи кун ёнишда давом этиб, қимматбаҳо ўрмон ва чўлларни вайрон қилган. Нашрга кўра, ёнғинни ўчириш учун 280 нафар ўт ўчирувчи, 46 та ўт ўчириш машинаси, 3 та вертолёт ва 3 та самолёт сафарбар этилган. Бугунги кунга қадар 13 минг гектарга яқин ўрмонлар кулга айланган.

Ҳудудларида ёнғин хавфи юқорилиги сабабли сариқ огоҳлантириш даражаси (3-тоифа) эълон қилинган.  Хусусан, Аттика, Эвиа, Эубоэа, Родоплар, Тҳассос, Ҳалкидики, Крит ва шимолий Эгей ороллари сариқ огоҳлантириш берилган минтақалар орасидан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг