Грецияда бир ҳафтадан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда
Олам
−
29 Август
1732Грециянинг Кавала шаҳридаги Пангеон тоғида жорий йилнинг 22 август куни бошланган ўрмон ёнғинлари 7 кундан бери давом этмоқда. Бу ҳақда “Ekathimerini” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Грециянинг шимоли-шарқидаги Пангеон тоғининг чекка ҳудудидаги ўрмон ёнғини кетма-кет еттинчи кун ёнишда давом этиб, қимматбаҳо ўрмон ва чўлларни вайрон қилган. Нашрга кўра, ёнғинни ўчириш учун 280 нафар ўт ўчирувчи, 46 та ўт ўчириш машинаси, 3 та вертолёт ва 3 та самолёт сафарбар этилган. Бугунги кунга қадар 13 минг гектарга яқин ўрмонлар кулга айланган.
Ҳудудларида ёнғин хавфи юқорилиги сабабли сариқ огоҳлантириш даражаси (3-тоифа) эълон қилинган. Хусусан, Аттика, Эвиа, Эубоэа, Родоплар, Тҳассос, Ҳалкидики, Крит ва шимолий Эгей ороллари сариқ огоҳлантириш берилган минтақалар орасидан жой олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь