Португалияда навбатдан ташқари сайловлар бошланди
Олам
−
10 Март
5469Португалияда навбатдан ташқари парламент сайловлари учун овоз бериш бошланди. Бу ҳақда мамлакатнинг "Santander" нашри маълум қилди.
Мамлакатнинг 10 миллиондан ортиқ фуқаролари Республика Ассамблеясига (бир палатали парламент) 230 нафар депутатни сайлашлари керак. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан бугун соат 08:00 да очилган ва 19:00 гача очиқ бўлади. Овоз беришнинг дастлабки натижалари кечаси эълон қилиниши кутилмоқда.
Дастлаб сайлов 2026 йилга мўлжалланган эди. Бироқ 2023 йилнинг ноябрида Португалия Президенти Марселу Ребелу ди Соза парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди. Сайловлар мамлакатдаги коррупция можаролари ва иқтисодий қийинчиликлар фонида ўтмоқда. Унда 15 партия ва учта коалиция иштирок этади.
Сайлов арафасида ўтказилган сўровлар шуни кўрсатдики, ўнг марказчи коалиция Социалистик партиядан бироз олдинда, ўнгчиларни қўллаб-қувватловчилар эса ортиб бормоқда. Бироқ ҳукуматни тўсиқсиз шакллантириш учун ҳеч бир сиёсий куч парламентдаги мутлақ кўпчилик ўринларни қўлга кирита олмаслиги эҳтимолдан холи эмас.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Эронда ҳам парламент сайловлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси