Португалия Колумбияни енга олмади

Спорт

image

Бугун, 28 июнь куни Колумбия ва Португалия миллий терма жамоалари 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада ҳар иккала терма жамоа ҳам плей-оффга чиқди.

АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ҳар икки жамоа ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, дарвозалар дахлсиз сақланиб қолди.

Мазкур натижадан сўнг Колумбия 7 очко билан “К” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Португалия эса 5 очко жамғариб, иккинчи ўрин орқали плей-офф босқичига йўл олди.

Конго ДР ҳам сўнгги турда Ўзбекистонни мағлуб этиб, 4 очко билан энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон эса учала учрашувда ҳам мағлубиятга учради ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Плей-офф босқичида Португалия жорий йилнинг 3 июль куни Хорватияга қарши майдонга тушади. Колумбия эса 4 июль куни Гана билан куч синашади. Конго ДРнинг 1/16 финалдаги рақиби Англия бўлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг