Португалия ғалаба қозонган баҳсда Роналду энг паст балл олди

Спорт

−

image

Кеча, 24 сентябрь куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси дастлабки турида Уэльсни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг асосий таркибида энг паст балл олган футболчи бўлди. 

“Sofascore” статистика портали 41 ёшли ҳужумчининг ҳаракатларини 6,1 балл билан баҳолади. Роналду 59-дақиқада гол урган бўлса-да, VAR текширувидан сўнг офсайд сабабли гол ҳисобга олинмади. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, португалиялик футболчи алмаштирилди.

Португалия таркибида энг юқори баҳога Жоау Феликс сазовор бўлди – 8,3 балл. У 22-дақиқада Нуно Мендешнинг узатмасидан сўнг учрашувдаги ягона ва ғалаба голини урди.

Португалия Миллатлар лигаси А лигасининг 4-гуруҳида Уэльсни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, уч очкони қўлга киритди. Жоржи Жезуш шогирдлари кейинги учрашувини жорий йилнинг 27 сентябрь куни сафарда Норвегияга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг