Португалия ҳам сентябрда Фаластинни тан олмоқчи

Олам

image

Португалия ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ушбу жараён БМТ Бош ассамблеясининг жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида якунланиши мумкин. Бу ҳақда EFE хабар берди.

“Ҳукумат Президент ва парламентдаги сиёсий партиялар билан Фаластин давлатини тан олиш масаласида маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу жараён сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТнинг 80-Бош ассамблеясида якунланиши мумкин”, дейди Португалия Бош вазири Луис Монтенегро.

Қайд этилишича, Бош вазир парламентдаги чиқишларида Фаластин давлатини тан олиш жараёнини бошлаш учун зарурий асослар мавжудлигини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Франция Президенти Эммануэль Макрон сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг янги сессиясида Фаластин давлатини танлаш тарафдори эканини билдирганди. Буюк Британия ҳам БМТ Бош Ассамблеяси чоғида Исроил ҳукумати “Ғазодаги даҳшатли вазиятга барҳам бериш учун муҳим қадамлар қўймаса ва узоқ муддатли барқарор тинчликка эришиш мажбуриятини олмаса”, шу жумладан, маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни қайта тикласа, Фаластин давлатини тан олиш ниятида эканини эълон қилди.

Шунингдек, Мальта Бош вазири Роберт Абела ва Канада Бош вазири Марк Карни ҳам БМТ Бош ассамблеясининг сентябрдаги йиғилишида Фаластинни давлат сифатида расман тан олишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг