Португалия ҳам болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлайди
Олам
−
15:02 318 2 дақиқа
Португалия парламенти 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий медиа платформаларини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади ва буни амалга оширган энг сўнгги Европа давлати бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълум бўлишича, қонун лойиҳаси 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлар ва бошқа платформаларга бепул киришини чеклайди. Бунинг учун уларнинг ота-оналари ёки қонуний васийларининг розилиги талаб қилинади.
“Ижтимоий тармоқ платформалари, видео алмашиш хизматлари ва очиқ алоқа хизматларига автоном кириш учун минимал рақамли ёш 16 ёш қилиб белгиланган. 13 ёш ва ундан катта болалар уларга фақат ота-оналарининг аниқ ва тасдиқланган розилиги билан киришлари мумкин”, дейилади таклифда.
Кириш чекловлари Instagram, Facebook ёки TikTok каби ижтимоий тармоқларни қамраб олади. Аммо кўплаб ота-оналар фарзандлари билан мулоқот қилиш учун фойдаланадиган WhatsApp каби ижтимоий тармоғи бундан мустасно дейилган.
Социалистик партиянинг айтишича, компаниялар ва платформалар 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар фойдаланиши мумкин бўлган ижтимоий тармоқлар зўравонлик, эрта жинсий контент, ўзига қарам қилувчи ўйинлар, манипуляция қилинган видеолар, манипуляция қилинган тасвирлар таъсирига дучор бўлишнинг олдини олиш учун маълум функцияларга эга бўлишини кафолатлаши шарт.
Қонун лойиҳасига кўра, 13 ёшгача бўлган болалар учун янги ҳисоб яратиш мумкин эмас. 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун рақамли мобил калит билан боғлиқ механизм ёки вояга етмаганни аниқлаш ва фақат унинг ёшини кўриш имконини берувчи бошқа механизм талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Вазирлар кенгаши томонидан 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш қарори келаси ҳафта тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси