“Порту” аъзолари самолётда байрам қилишди (Видео)

Спорт

image

"Порту" футболчилари самолёт бортида жамоанинг Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққанини нишонлашди.

ЕЧЛ 5-турида "Порту" меҳмонда Бельгиянинг "Брюгге" клуби устидан қозонилган ғалабадан (4:0) сўнг уйига қайтаётганди. Португал клубининг ўйини гуруҳдаги рақиблари: "Атлетико Мадрид" ва "Байер" учрашувидан олдинроқ бўлиб ўтди. Бу ҳолат футболчиларга рақиблар учрашуви трансляциясини кузатиш имконини берди.

"Атлетико" - "Байер" ўйинида учрашув бош ҳаками 90+9' дақиқада немис жамоаси дарвозасига пенальти белгилади. "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Янник Феррейра Карраско имкониятдан фойдалана олмади, меҳмонлар дарвозабони Лукаш Градецкий хавфни бартараф этди. Учрашув дуранг билан якунланди. Бу натижа эса "Порту"нинг гуруҳдан чиқишига сабаб бўлди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

футбол "Порту"

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг