Порахўрликда айбланган депутат қамоқдан қутулиб қолди
Олам
−
15 Март 2019
9060Аввалроқ, Россия Федерцияси Давлат Думаси депутати, “Адолатли Россия” партияси аъзоси Вадим Белоусов 3,5 млрд рубль (520 минг доллар) миқдорида пора олганликда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 15 март куни Екатеринбургнинг Ленин судида депутат Вадим Белоусовни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ленин суди терговнинг Вадим Белоусовни қамоққа олиш бўйича расмий талабини рад қилди.
“Суд терговнинг расмий мурожаатини қаноатлантирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди”, деган судья Надежда Ханкевич.
Эслатиб ўтамиз, тергов Вадим Белоусов коррупцион жиноятни Челябинск вилоятининг халқаро қидирувга берилган собиқ губернатори Михаил Юревич билан биргаликда амалга оширган деб ҳисоблаяпти.
LiveБарчаси