Помпео Исроилдан Суданга парвоз қилган биринчи йўловчи бўлди
Олам
−
25 Август 2020
5061Бугун, 25 август куни Исроилдан Суданга биринчи бор тўғридан-тўғри рейсни амалга оширилди. Ушбу рейснинг илк йўловчиси АҚШ давлат котиби Майкл Помпео бўлган.
Исроил ва араб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун Яқин Шарқ сафари доирасида Исроилда бўлган мулоқотларни тугатгандан сўнг, Америка дипломатиясининг раҳбари Тел-Авив яқинидаги Бен Гурион аэропортидан Хартумга учиб кетди.
"Биз Исроилдан Суданга биринчи расмий рейсни амалга ошираётганимизни эълон қилишдан мамнунмиз", деб ёзди Помпео Twitter’даги саҳифасида.
Хартумга ташрифи давомида Помпео Африка Бош вазири Абдулла Хамдук ва Судан Суверенитети Кенгаши раиси генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон билан учрашиши кутилмоқда.
Музокаралар кун тартибига Судан ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ҳам киритилган.
Бир қатор экспертларнинг фикрига кўра, БААдан кейин Судан, Баҳрайн ва Уммон Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида битим имзоланиши мумкин.
АҚШ Президенти Дональд Трамп 13 август куни Исроил ва БАА икки томонлама муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Келишувларга кўра, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги яҳудий аҳоли пунктларига ўз суверенитетини кенгайтиришни тўхтатиб қўяди, бу эса Американинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш режасида назарда тутилган.
Аввалроқ, Тел-Авив Баҳрайн ва Уммонни муносабатларни нормаллаштиришга чақирди. Баҳрайн ҳам, Уммон ҳам БААнинг Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича илгари имзолаган битимини юқори баҳоладилар, аммо БААдан ўрнак олиш режалари ҳақида ҳеч қандай баёнот берилмади.