Помпео: “Эроннинг хориждан қурол сотиб олишига йўл қўйилмайди”

Олам

image

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, Вашингтон Эроннинг хориждан, хусусан, Россия ва Хитойдан замонавий ҳарбий техникаларни сотиб олишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўришга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг жамоаси “Эрон Россия (Хитой) дан танклар ёки зирҳли транспорт воситаларини сотиб ололмасликларини таъминлаш учун (қўлларидаги барча карталарни ўйнашни) ният қилмоқда”.

Маълумки, АҚШ томонидан Эронга қарши қурол эмбаргоси жорий йилнинг 18 октябрига қадар амал қилади.

Аввалроқ, Помпео АҚШ ҳар қандай усул билан эмбаргонинг кенгайтиришни ўйлаётгани ҳақида гапириб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг