Поллокнинг “Number 7A” асари рекорд нархга сотилди

Бу қизиқ

image

Жексон Поллокнинг машҳур санъат асарларидан бири Christie’s кимошди савдосида рекорд нарх – 181 миллион долларга сотилди. Мутахассислар ушбу асарни “санъат тарихидаги биринчи чинакам мавҳум расмлардан бири” сифатида таърифламоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

1948 йилда яратилган “Number 7A” картинаси марҳум америкалик рассомнинг аукциондаги энг қиммат асарига айланди. Шу орқали Поллокнинг аввалги рекорд натижаси ҳам янгиланди. Медиа магнати SI Newhouse’нинг шахсий коллекциясига тегишли бўлган ушбу картина ҳозиргача кимошди савдосида сотилган энг қиммат тўртинчи санъат асари ҳисобланади.

Поллок яратган бўёқни томчилатиб чизиш техникаси санъат оламидаги энг машҳур ва кўп тақлид қилинадиган услублардан бирига айланган.

Поллокнинг аукциондаги аввалги рекорди унинг 1951 йилда яратилган “Number 17” картинаси бўлган. Мазкур асар 2021 йилда 61,2 миллион долларга сотилганди. Бироқ рассомнинг айрим бошқа ишлари хусусий савдоларда бундан ҳам юқори нархларда харид қилинган.

Christie’s тавсифига кўра, “Number 7A” уч метрдан ортиқ улкан полотнода қора бўёқ томчилари ва қизил ранг излари билан ишланган бўлиб, санъат тарихидаги муҳим бурилишлардан бирини ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пабло Пикассонинг 80 йилдан бери кўрилмаган расми кимошди савдосига қўйилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

савдо картина кимошди Жексон Поллок 181 миллион доллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг