Полина Гагаринанинг YouTube’даги канали ҳам блокланди

Олам

image

YouTube видеоҳостинги кеча, 4 июль куни Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 14-пакетига киритилган қўшиқчилар Ярослав Дронов (Шаман) ва Полина Гагаринанинг расмий каналларини блоклади. Бу ҳақда “The Insider” хабар берди.

“Менинг YouTube каналим рус бўлганим учун блокланди”, деб ёзди Шаман ўзининг Телеграм-каналида ҳостинг қарорига изоҳ бериб.

Олег Газманов, Юлия Чичерина ва Григорий Лепс, шунингдек, меҳмонлари Россиянинг Украинага бостириб киришини очиқ қўллаб-қувватлаётган “Эмпатия Манучи” шоусининг актёри ва муаллифи Вячеслав Манучаровнинг каналлари ҳам блокланган.

ОАВ хабарларига кўра, россиялик санъаткорларнинг расмий каналлари Литва радио ва телевидение комиссиясининг Google ва YouTube'га қилган мурожаатидан сўнг блоклаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ машҳур Spotify мусиқий стриминг хизмати Россиянинг Украинага нисбатан очган урушини фаол қўллаб-қувватлагани учун Европа Иттифоқи томонидан 14-санкциялар пакетида номи қайд этилган рус санъаткорларининг саҳифаларини ўчириб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Полина Гагарина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг