Spotify “қора рўйхат”даги россиялик қўшиқчиларнинг аккаунтларини ўчириб юборди

Маданият-санъат

image

Машҳур Spotify мусиқий стриминг хизмати Россиянинг Украинага нисбатан очган урушини фаол қўллаб-қувватлагани учун Европа Иттифоқи томонидан 14-санкциялар пакетида номи қайд этилган рус санъаткорларининг саҳифаларини ўчириб юборди. Бу ҳақда “Родной звук” Telegram-канали хабар берди.

“Европа Иттифоқи ва АҚШ санкцияларига тушган ижрочиларнинг саҳифалари ўчирилганини сезиб қолдик: уларнинг барча қўшиқлари йўқолиб қолди, баъзи саҳифаларни қидирув орқали ҳам топиб бўлмаяпти”, дейилади хабарда. 

“Жабрланганлар” қаторида Григорий Лепс, Шаман, Олег Газманов, Полина Гагарина, Юлия Чичерина ва “Любэ” гуруҳи қайд этилган. Шунга қарамай, уларнинг қўшиқлари YouTube ва Apple Music платформаларида ҳамон мавжуд.

Маълумот учун, Spotify йирик стриминг хизмати бўлиб, унинг хизматларидан ойига 600 миллиондан ортиқ одам фойдаланади. Сервис 2020 йилда Россияда расман иш бошлаган эди. Россиянинг Украинага ҳарбий юришидан сўнг 2022 йил апрелидан бошлаб Spotify мамлакатдаги фаолиятини тўхтатган. Кейинроқ, компания Россиядаги офисини расман ёпиб, юридик шахс мақомини тугатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа кенгаши Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг 14-пакетини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавлуда Сатиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Полина Гагарина Spotify россиялик қўшиқчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made