Польшада Украина учун танкларни таъмирлаш маркази очилди
Олам
−
23 Июль 2023
4757Польша жанубидаги Гливице шаҳридаги Бумар ҳарбий заводида Украина учун танкларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш маркази очилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Мариуш Блашак Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, аллақачон заводга Украинадан иккита Leopard танки келтирилган.
Польша ва Германия баҳордан бери Leopard танкларини таъмирлаш бўйича қўшма корхона ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Польшанинг PGZ мудофаа концерни билан Германиянинг Krauss-Maffei Wegmann ва Rheinmetall компаниялари ўртасидаги шартнома ҳали тузилмаган.
“Handelsblatt” нашрининг ёзишича, Берлин Варшава билан ўз ҳудудида таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш маркази қуриш бўйича келишувдан чиқишга қарор қилган. Расман икки давлат ўртасидаги музокаралар натижалари ҳақида маълумот берилмаган.
“Reuters”га кўра, Гливицадаги марказ Польша ва Германия ўртасидаги бир хил қўшма корхона экани ҳалигача номаълум.
LiveБарчаси
29 Октябрь