Польшада Россия фойдасига жосуслик қилган Украина фуқароси қўлга олинди 

Олам

image

Польша ички хавфсизлик агентлиги Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган Украина фуқаросини қўлга олди. У Россия учун ишлайдиган жосуслик тармоғи фаолиятида иштирок этишда айбланган 15-шахс экани айтилди. Бу ҳақда Польшанинг PAP ахборот агентлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни қўлга олинган эркакнинг исми очиқланмаган. У Украина фуқароси бўлиб, 2019 йилдан бери Польшада яшаган. Тергов маълумотларига кўра, у Польшанинг муҳим инфратузилмасини, жумладан, ҳарбий объектлар ва денгиз портларини кузатган ва бунинг учун мукофот олган.

Прокурор эркакни уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш, шунингдек, республика манфаатларига қарши жосуслик фаолиятида айблаган. Унга қўйилган айбловлар 10 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади. Суд қарори билан эркак уч ойга ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 30 июнь куни россиялик 20 ёшли хоккейчи Польшада жосусликда айбланиб, ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Польша жосус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг