Польшада икки нафар россиялик жосусликда айбланиб ҳибсга олинди

Олам

image

Польша махсус хизматлари жосусликда айбланаётган икки россияликни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Мариуш Каминьский маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жосусликда айбланаётган икки нафар рус “Вагнер” гуруҳининг Краков ва Варшавадаги тарғибот материалларини тарқатган.

“Уларнинг иккаласи ҳам жосусликда айбланиб, ҳибсга олинди”, деб ёзган вазир X саҳифасида. 

Каминьский гумонланувчиларнинг исмлари ва бошқа тафсилотларни очиқламаган. Улар ҳозирда қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша ички хавфсизлик агентлиги Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган Украина фуқаросини қўлга олганди. У Россия учун ишлайдиган жосуслик тармоғи фаолиятида иштирок этишда айбланган 15-шахс экани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша россиялик жосуслик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг