Польшада ҳарбий ҳаво қурилмаси вайроналари топилди
Олам
−
27 Апрель 2023 7071 1 дақиқа
Польша Бош прокурори ва Адлия вазири Збигнев Зёбро республика ҳудудида ҳарбий ҳаво қурилмаси вайроналари топилганини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 26 апрель куни ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.
"Гданьск округ прокуратурасининг ҳарбий бўлими Миллий прокуратура назорати остида Бидгош шаҳридан ўн километр узоқликдаги ўрмондан топилган ҳарбий ҳаво объекти бўлаклари бўйича тергов бошлади. Воқеа жойида прокурорлардан ташқари, ҳарбий экспертлар, полиция, жандармерия ва ҳарбий контрразведка хизмати вакиллари ҳам ишламоқда”, деб ёзган Збигнев Зёбро.
Ўз навбатида, маҳаллий ОАВ гап ҳаво-ер ракетаси бўлаклари ҳақида кетаётганини маълум қилди. Айтилишича, буюмда рус тилидаги ёзувлар ҳам топилган. Ҳозирча унинг қачон қулагани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025