Польша ва Украина хавфсизлик шартномасини имзолади
Олам
−
08 Июль
3110Украина Президенти Владимир Зеленский ва Польша Бош вазири Дональд Туск бугун, 8 июль куни Киевда икки давлат ўртасида хавфсизлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Бу ҳужжат ўтган июль ойида Вилнюсда G7 давлатлари томонидан қабул қилинган Украинани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қўшма декларацияга қўшимча”, дея таъкидлади етакчилар Киевда.
Бу эълон қилинган матндан келиб чиққан ҳолда, 10 йил муддатга мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни назарда тутади. Томонлар, жумладан, мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Польша мудофаа компанияларининг ишлаб чиқариш қувватларини Украинада жойлаштириш ва мудофаа маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш учун қўшимча имкониятларни ўрганишга келишиб олди.
Зеленскийнинг идораси таъкидлаганидек, бошқа давлатлар билан бундай икки томонлама ҳамкорлик биринчи марта Украина ҳаво ҳудудида Польша йўналишида учирилган ракета ва учувчисиз самолётларни тутиб олиш имкониятини назарда тутади.
“Шартноманинг бошқа блоклари Украинанинг иқтисодий янгиланиши ва тикланиши, чегара инфратузилмаси, транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, сиёсий ҳамкорликнинг турли жиҳатларига тегишли”, дейди Украина Президенти маъмурияти.
Шунингдек, Киев ва Варшава Украина Қуролли Кучлари ходимларини тайёрлаш учун Полша ҳудудида “Украина легиони”ни яратишга келишиб олди. Польшада ва бошқа мамлакатларда жойлашган Украина фуқаролари ушбу легионга қўшилишлари мумкин.
“Биз Польша билан хавфсизлик бўйича шартномамизда Украина-Польша-Литва бригадасининг янги кўнгилли ҳарбий қисмини шакллантириш ва тайёрлашни белгилаб олдик. Биз ҳозирда Польша, Литва ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида бўлган Украина фуқароларига ихтиёрий равишда Украина мудофаасига қўшилиш имкониятини берамиз”, дея тушунтирди Владимир Зеленский.
Украина Буюк Британия, Германия, Исландия, Дания, Испания, Швеция, Норвегия, Португалия, Белгия, Латвия, Финляндия, Италия, Франция, Канада, Япония, Нидерландия ва АҚШ билан икки томонлама хавфсизлик шартномаларини имзолаган.