Польша Лавров иштирокидаги йиғилишни бойкот қилди

Олам

image

Польша Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирларининг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирокидаги йиғилишини бойкот қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова “Россия-1” телеканалидаги “60 дақиқа” кўрсатувида маълум қилди. 

“Тўғрироғи, шу дақиқаларда Польшада, Варшава расмийларидан улар ҳам, улар айтганидек, бойкотга қўшилишлари, яъни [ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида] қатнашмасликлари ҳақида баёнот бўлди”, дейди у. 

Захарованинг сўзларига кўра,  бундай қадамлар ЕХҲТ, Европа Иттифоқи ва бутун Европа маконида сувни лойқалаганларнинг ўз-ўзини айблашидир.  

“Чунки уларнинг ортида англо-саксон дуэти турибди. АҚШ ва Буюк Британия Болтиқбўйи мамлакатларини ҳам, Киев режимини ҳам бевосита назорат қилади”, дея қўшимча қилди дипломат. 

28 ноябр куни Литва Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Латвия, Литва ва Эстония Ташқи ишлар вазирлари ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Россия ТИВ раҳбари иштирокида Скопьедаги ўтадиган йиғилишини бойкот қилаётгани ҳақида хабар берди. 

Аввалроқ Украина дипломатик хизмати раҳбари Дмитрий Кулеба учрашувда иштирок этишдан бош тортишини маълум қилганди. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг айтишича, ушбу мамлакатларнинг бундай қарори ташкилот тақдирига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилишида иштирок этиш учун Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЕХҲТ Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг