Польша Беларусь билан чегарасида снайперлар ва жанговар вертолётларни жойлаштирди
Олам
−
04 Август 2023
4839Польша Беларусь билан чегарасига снайперлар ва жанговар вертолётларни жойлаштирди. Учувчилар хавф туғилганда ҳеч иккиланмасдан ўт очишга тайёр. Бу ҳақда Польша бош штаби бошлиғи ўринбосари Марек Соколовски мамлакат Мудофаа вазири Мариуш Блашак билан учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, учувчилар жанговар тажрибага эга профессионаллар бўлиб, барчаси Афғонистон ва Эронда хизмат қилган.
“Вертолётлар қуролланган ва жангга тайёр. Бу ерда тўлиқ парвоз рухсатномасига эга жуда тажрибали учувчилар бор. Улар Афғонистон ва Ироқда мен билан бирга ҳаво-десант қуроллари ва ракеталарни ишлатган учувчилардир. Агар фавқулодда ҳодисалар юз берса, улар қурол ишлатишдан тортинмайди”, дейди Соколовский.
Қўмондон ўринбосарининг айтишича, чегара ҳудудларига қуруқликдаги кучларнинг биринчи авиация бригадаси ва Польша Қуролли кучларининг 25-ҳаво отлиқ бригадаси вертолётлари жойлаштирилган.
“Улар зудлик билан жавоб бериш режимида иккита позицияга асосланади”, дейди у.
Маълумот учун, 1 август куни Польша Мудофаа вазирлиги Беловежи вилоятида паст баландликда икки Беларусь вертолёти мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб ўтганини маълум қилганди. Польша очиқ маълумотлар таҳлилчиларининг фикрига кўра, бу вертолётлар Ми-24 ва Ми-8 эди.
Бунга жавобан Беларусь Мудофаа вазирлиги ушбу баёнот билан Польша чегара яқинида қўшинлар тўпланишини оқлашга уринаётганини билдирди. 3 август куни Польша ҳукуматининг собиқ раҳбари Влодзимеж Цимошевич RMF FM радиоси орқали икки вертолёт Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг ҳимоясига тегишлилигини айтган. Минск бу маълумотларни рад этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь