Польша Беларусь билан чегарада девор қуради
Олам
−
15 Ноябрь 2021
3337Польша ҳукумати келаси йилнинг биринчи ярмида Беларусь билан чегарада девор қуришни режалаштиряпти. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Мачей Вонсик маълум қилди.
Шу билан бирга у тегишли келишув энди тузилишини айтиб ўтган.
“Ҳали шартнома имзоланмаган, шу сабаб аниқ бир муддат кўрсатиш масъулиятсизлик бўлади”, деган у.
Амалдорнинг сўзларига кўра, беларусь-польша чегарасининг мигрантлар тўпланган қисми кеча тунда тинч бўлган.
Унинг таъкидлашича, Варшавада чегарани бузиб ўтишга янги уринишлар бўлишидан қўрқишган, чунки Кузница яқинидаги лагерга янги гуруҳлар ва телекўрсатувлар учун машина етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, ҳозир чегарада тўрт минг чегарачи, икки минг полиция ходими ва Польша армиясининг 15 минг аскари бор.
Сўнгги пайтларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада Яқин Шарқ ва Африкадан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши ҳақида хабар берди, Минск миграция инқирозини яратишда айбланди. Минск барча айбловларни рад этди. Вазият муносабати билан Польша Президенти Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб қилинди.
Беларусь чегарачилари Литва, Польша ва Латвия томонидан муҳожирларни Беларусь ҳудудига мажбуран чиқариб юбориш ҳақида бир неча бор баёнот берган. Ўтган ҳафтада Беларуснинг Польша билан чегараси яқинида 2 мингга яқин кишидан иборат қочқинлар лагери ташкил этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь