Покистоннинг собиқ Президенти Парвез Мушарраф вафот этди
Олам
−
05 Февраль 2023
7178Покистоннинг собиқ Президенти Парвез Мушарраф 79 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг Дубайда вафот этди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Мушарраф 1943 йилда Деҳлида туғилган. Покистон мустақилликка эришгач, ҳарбий академияни тамомлаган ва Ҳиндистонга қарши жангларда қатнашган. У Покистон қуролли кучларида қатор лавозимларда ишлаган, 1998 йилда эса Покистон армияси бош штаб бошлиғи бўлган.
У Покистонда 1999 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимият тепасига келган. Мушарраф 2001 йилдан 2008 йилгача мамлакат Президенти бўлиб ишлади. У 2008 йилда импичмент эълон қилиниши муносабати билан ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди.
Бир неча йил хорижда яшаган Мушарраф 2013 йилги сайловлардан фойдаланиб, яна ҳокимиятга қайтишга уринди. Бироқ у 2007 йилда давлатга хиёнат ва собиқ Бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлдирилишида жиноий ишлар бўйича ҳибсга олинган ва уй қамоғига олинган. 2016 йилда Мушаррафга даволаниш учун БААга боришга рухсат берилган, шундан бери у шу ерда қолмоқда.
Мушарраф 2019 йилда сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.
LiveБарчаси